Сирдарёнинг уч туманида “свет”дан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

Сирдарёнинг уч туманида “свет”дан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
Фото: “Ўзэнергоинспекция”
Сирдарё вилоятининг Гулистон, Мирзаобод ва Ховос туманларида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланмоқда. Бу ҳақда “Ўзэнергоинспекция” хабар берди.

Маълум қилинишича, Гулистон туманида “Б.Ғ.О.” фермер хўжалигига қарашли сув насосларини тармоққа электр ҳисоблагичсиз яширинча улаб, жами 88,1 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди.

Шу каби ҳолат Мирзаобод ва Ховос туманларида “С.Б.” МЧЖ ва “М.С.Ф.” хусусий корхонаси раҳбар шахслари электр ҳисоблагич кўрсаткичларини ўзгартириш учун ташқи таъсир ўтказиб, тижорат мақсадида жами 160 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари маълум бўлди.
Сирдарёнинг уч туманида “свет”дан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
Фото: “Ўзэнергоинспекция”
Мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.