Сурхондарёда икки йигитнинг қўпол ҳазили туфайли бир қиз осма кўприкдан тушиб кетди

Сурхондарёда икки йигитнинг қўпол ҳазили туфайли бир қиз осма кўприкдан тушиб кетди
Кадр: Telegram
Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида осма кўприкдан йиқилиб тушган қизнинг аҳволи тўғрисида маълумот берилди.

Ижтимоий тармоқларда осма кўприкдан ўтаётган икки йигитнинг қўпол ҳазили ортидан бир қиз пастга тушиб кетгани тасвирланган видео тарқалди. Маълум бўлишича, ҳолат Сариосиё туманидаги Сангардак шаршараси яқинида юз берган.

Сариосиё ИИБ ходимига кўра, осма кўприкдан йиқилиб тушган қиз жиддий шикастланмаган. “Ҳозирда у оиласи ёнида. Ҳолат бўйича ФВБ ва ИИБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда”, — дейди идора ходими Улуғбек Ҳақназаров.

Таъкидланишича, мазкур осма кўприк ноқонуний қурилган бўлиб, у олиб ташланган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.