Фарғонада Cobalt’лар ортилган автотрейлер ЙТҲга учради

Фарғонада Cobalt’лар ортилган автотрейлер ЙТҲга учради
Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда Cobalt’лар ортилган автотрейлер ЙТҲга учрагани акс этган видео тарқалди. UzAutoMotors ҳолат юзасидан маълумот берди.

Унда айтилишича, йўл-транспорт ҳодисаси Фарғона вилоятида 4 сентябрь куни соат тахминан 18:00 да содир бўлган. Логистика автотрейлери ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўлдан чиқиб кетган.

ЙТҲ натижасида 8 та Chevrolet Cobalt автомобили зарар кўрган, автотрейлер ҳайдовчиси жароҳатланмаган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.