Сурхондарёда машина мактаб ўқувчисини уриб юборди

Сурхондарёда машина мактаб ўқувчисини уриб юборди
Фото: Видеодан кадр
Сурхондарё вилояти Бандихон туманида ўлим билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ҳодиса 2024 йил 12 ноябр куни соат 8:00 ларда содир бўлган. Бандихон тумани Чинор маҳалласидан ўтувчи 4Р-100 автомобил йўлида 32 ёшли ҳайдовчи бошқарувида бўлган Nexia йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган 7 ёшли болани уриб юборган.

Оқибатда, тумандаги 9-мактабнинг 1-синфида таҳсил олаётган бола оғир тан жароҳатлари олиб туман шифохонасида вафот этган.

Қайд этилишича, бола ўқийдиган мактабда ЙҲХБ мутасаддилари, маҳалла аҳолиси, вафот этган боланинг ота-онаси иштирокида муҳокама йиғилиши ўтказилган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.