Яккасаройда янги қурилаётган бинода ёнғин содир бўлди

Фото: ФВВ
Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Яккасарой туманида янги қурилаётган бинода содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот берди.
Қайд этилишича, 11 феврал куни соат 15:20 да Яккасарой тумани Кичик ҳалқа йўли кўчасида жойлашган янги қурилаётган бино ертўласида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида пойтахт ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 15:28 да етиб бориб, ёнғин соат 15:45 да қуршаб олинган ва 16:05 да ўчирилган.
«Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар аниқланмоқда», — дейилади хабарда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Яккасарой туманида янги қурилаётган бинода содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот берди.
Қайд этилишича, 11 феврал куни соат 15:20 да Яккасарой тумани Кичик ҳалқа йўли кўчасида жойлашган янги қурилаётган бино ертўласида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида пойтахт ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 15:28 да етиб бориб, ёнғин соат 15:45 да қуршаб олинган ва 16:05 да ўчирилган.
«Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар аниқланмоқда», — дейилади хабарда.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













