Ўзбекистон дипломатлари инсультга учраган зиёратчига ёрдам беришди

Ўзбекистон дипломатлари инсультга учраган зиёратчига ёрдам беришди
Ўзбекистоннинг Жидда шаҳридаги Бош консулхонаси инсультга учраган ўзбекистонлик зиёратчининг ватанига қайтишига ёрдам берди, деб хабар берди \"Nova24\" нашри.

Маълумотларга кўра, эркак Умра зиёрати учун Саудия Арабистонига борган, бироқ Маккада инсультга учраган ва шифохонага ётқизилган.

Унинг мурожаатидан сўнг, ўзбекистонлик дипломатлар барча зарур ҳужжатларни расмийлаштиришда амалий ёрдам кўрсатишди. 27-феврал куни у Ўзбекистонга қайтиб, Тошкентда даволанишни давом эттирди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.