Наманганда 10-синф ўқувчиси 4-синф болани автомобилда босиб кетди

Наманган вилояти Учқўрғон туманида 10-синф ўқувчиси отасининг Cobalt русумли автомобилда ҳайдовчилик қилиб, ўз мактабида ўқийдиган 4-синф ўқувчисини уриб юборди, деб nova24.uz xabar berdi.
Ҳодиса натижасида жабрланувчи шифохонага ётқизилди, лекин шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай вафот этди.
Ҳайдовчи боланинг отаси ҳодиса вақтида Россияда, онаси эса уйда бўлмаган. Ноболиғ ҳайдовчига нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми бўйича иш қўзғатилди. У 7 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Тергов ишлари олиб борилмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Ҳодиса натижасида жабрланувчи шифохонага ётқизилди, лекин шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай вафот этди.
Ҳайдовчи боланинг отаси ҳодиса вақтида Россияда, онаси эса уйда бўлмаган. Ноболиғ ҳайдовчига нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми бўйича иш қўзғатилди. У 7 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Тергов ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













