Дарахтга зиён етказган фуқарога 12 миллион сўмлик жарима

Дарахтга зиён етказган фуқарога 12 миллион сўмлик жарима
Тошкент шаҳри Учтепа туманида икки туп платан дарахтига зарар етказган фуқарога нисбатан маъмурий иш қўзғатилди, деб upl.uz хабар берди.

Экология инспекторлари жамоат тармоқларида тарқалган хабар асосида 11-квартал, Заргарлик кўчасидаги ҳолатни текширди. Аниқланишича, бир киши дарахтларни бутовлаш вақтида уларга шикаст етказган. Дарахтлар ўсишда давом этади, деб қайд этилди.

Фуқарога Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг дарахт ва буталарга зиён етказиш бўйича моддасига асосан 9 375 000 сўм жарима белгиланди. Ундан ташқари, табиатга етказилган зарар учун 3 000 000 сўм тўлов ундирилади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.