Бухорода бола хусусий клиникада вафот этди

Бухорода бола хусусий клиникада вафот этди
Бухоро шаҳрида хусусий клиникага ташрифдан сўнг 11 ёшли бола вафот этди, деб Nova24.uz хабар берди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга кўра, бола спорт билан фаол шуғулланган ва клиникага отаси билан қулоғи оғриши сабаб борган. У ерда унга аллергия синовисиз инъекция қилинган.

Ўзбекистон Бош прокуратураси ушбу ҳолат юзасидан расман тергов бошланганини маълум қилди. Вафот сабабини аниқлаш учун суд-тиббий экспертиза тайинланган.

Ҳозирча шифокор ёки тиббиёт муассасасига нисбатан расмий айблов эълон қилинмаган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.