Қашқадарёда ЙПХ ходимининг машинаси ёнди

Қашқадарёда ЙПХ ходимининг машинаси ёнди
Қашқадарё вилоятида ЙПХ катта инспекторига тегишли хизмат автомашинаси ёниб кетди, деб хабар берди Nova24.uz.

Маълумотларга кўра, ҳодиса 17 апрель куни соат 13:00 да Гузор туманида содир бўлган. ЙПХ катта инспектори хизмат вазифасини бажараётган вақтда унинг \"Lacetti\" русумли хизмат автомашинасида ёнғин юзага келган.

Фавқулодда вазиятлар хизмати ходимлари воқеа жойига тезда етиб бориб, ёнғинни тезкорлик билан бартараф этган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳатланмаган. Расмий маълумотларга кўра, ёнғиннинг келиб чиқишига автомашинадаги қисқа туташув сабаб бўлган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.