Мирободда таъмирдаги бинодан ёнғин чиқди

Мирободда таъмирдаги бинодан ёнғин чиқди
13 июль куни соат 18:06 ларда Тошкент шаҳри Миробод туманида жойлашган Шайхун кўчасида таъмирланиш жараёнида бўлган бинонинг ёнғинга чулғангани ҳақида шаҳар Фавқулодда Вазиятлар Бошқармасига хабар берилди.

Ҳодиса жойига ёнғин ўчириш гуруҳлари бор-йўғи 5 дақиқада — соат 18:11 да етиб боришди. Ўт кучли ҳаракатлар натижасида соат 18:33 да чекланди ва 18:40 да бутунлай бартараф этилди.

Айни вақтда вазият тўлиқ Тошкент шаҳар ФВБ томонидан назоратда сақланмоқда.

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ҳақида ҳозирча расмий маълумот келиб тушмаган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.