Ер солиғини ўз вақтида тўламаган қарздорнинг автомашинаси хатланди

Ер солиғини ўз вақтида тўламаган қарздорнинг автомашинаси хатланди

Солиқ тўлаш - мамлакат иқтисодий ривожи ва ижтимоий барқарорлигининг муҳим шарти. Солиқ қонунчилигига риоя қилмаслик, солиқларни ўз вақтида тўламаслик эса жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин.

Мажбурий ижро бюросининг Дўстлик тумани бўлимига суд қарорига асосан А.Ш.нинг ер солиғидан қарздорлигини ундиришга оид ижро ҳужжатлари келиб тушган. МИБ ходимлари қарздорнинг мулкий ҳолатини ўрганиш мақсадида тегишли давлат органлари ва ташкилотларига сўровномалар юборишган. Натижада, қарздорга тегишли автотранспорт мавжудлиги аниқланган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида, мазкур автотранспорт топилиб, ўрнатилган тартибда вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилди.

Солиқларни ўз вақтида тўлаш - ҳар бир юридик ва жисмоний шахснинг бурчи.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.