Туркияда Жасминнинг ноқонуний фаолияти фош қилинди

Туркияда Жасминнинг ноқонуний фаолияти фош қилинди

Туркияда Жасминнинг ноқонуний фаолияти фош қилинди
29 сентябрь куни Истанбул шаҳрида 6 нафар Ўзбекистон фуқароси маҳаллий полиция томонидан қўлга олинди. Шу жумладан, машҳур блогер “Жасмин” ҳам ушланиб, 30 сентябрь куни Мальтепе ёпиқ турдаги жазони ижро этиш муассасасига жойлаштирилган. Ушбу воқеа Туркияда кенг эътибор қозонди.

Мазкур шахслар гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ жиноятни содир этишда гумон қилинмоқда. Полиция ходимлари томонидан ўтказилган тинтув тадбирлари давомида олинган ашёвий далиллар экспертизага юборилган.

Ҳозирда тергов жараёни давом этмоқда. Тергов органлари жиноятга алоқадор бошқа шахсларни аниқлаш ва ноқонуний фаолиятнинг олдини олиш бўйича чоралар кўрмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.