Сурхондарёда 5 баллли зилзила аҳолини чўчитди (видео)

Сурхондарёда 5 баллли зилзила аҳолини чўчитди (видео)

Сурхондарёда 5 баллли зилзила аҳолини чўчитди (видео)
Сурхондарё вилоятида содир бўлган 5 баллли ер силкиниши одамларни ваҳимага солди. Кечаси юз берган зилзиладан сўнг кўплаб аҳоли уйларидан чиқиб, кўчага тўпланди.

Ҳодиса жойидан олинган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалди. Такминан бир соатдан сўнг, вилоят аҳолиси ўз уйларига қайтишни бошлади.

Аҳоли зилзиланинг қайтадан такрорланишидан хавотирда эди. Маълумотларга кўра, зилзиланинг эпицентри Афғонистонда жойлашган бўлиб, у ерда ер силкиниши кучи 7 баллга етган.

Қуйида сайтимиз ўқувчиси таҳририятга тақдим этган видеони кўриб, бўлиб ўтган вазиятни ўз кўзингиз билан кўриш имконига эгасиз:

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Tovmurodov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.