Интернетда фирибгарлик қилган шахс Ўзбекистонга қайтарилди

Интернетда фирибгарлик қилган шахс Ўзбекистонга қайтарилди

Интернетда фирибгарлик қилган шахс Ўзбекистонга қайтарилди
Туркияда 20 ёшли Ўзбекистон фуқароси Умид З. ушланган ва Ўзбекистонга қайтарилган. Маълум қилинишича, йигит Ўзбекистон томони талаби асосида қўлга олинган.

У интернет орқали тахминан ўн нафар фуқарони алдаб, уларнинг маблағларини қўлга киритган. Таъкидлаш жоизки, сўнгги йилларда Туркия ва Ўзбекистон ўртасида жиноят содир этиб, Туркияга қочган шахсларни қайтариш бўйича ҳамкорлик фаол олиб борилмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Tovmurodov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.