Тошкентдаги уйда ёнғин чиқди — олов 17 дақиқада бартараф этилди

Тошкентдаги уйда ёнғин чиқди — олов 17 дақиқада бартараф этилди

Тошкентдаги уйда ёнғин чиқди — олов 17 дақиқада бартараф этилди
15-ноябрь куни, Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани, Яккасарой 1-тор кўчасида жойлашган хонадонлардан бирида ёнғин юз берди, деб хабар берди Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати.

ФВБ маълумотига кўра, ҳодиса ҳақида хабар соат 16:44 да келиб тушган. Ёнғин-қутқарув техникалари 16:55 да воқеа жойига етиб бориб, олов 17:06 да қуршаб олинган ва 17:11 да тўлиқ ўчирилган.

Расмий хабарда таъкидланишича, ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

Ҳозирда мутахассислар томонидан ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.

ФВБ фуқароларга ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилиш, айниқса совуқ мавсумда иситиш мосламаларидан фойдаланишда эҳтиёт бўлишни эслатиб ўтди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.