Долларни ноқонуний сотганлар жиноят устида ушланди

Долларни ноқонуний сотганлар жиноят устида ушланди

Долларни ноқонуний сотганлар жиноят устида ушланди
Олмазор туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида ноқонуний валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Р.К. қўлга олинди. У 4 300 АҚШ долларини фуқаро A.A.ga 52 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мирзаобод туманида ҳам шунга ўхшаш ҳолат аниқланди. Департамент, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда И.Ж. 4 000 долларни фуқаро J.R.ga 48,8 миллион сўмга сотган вақтида қўлга олинган.

Косон туманида эса M.SH. ноқонуний валюта савдосида гумонланиб, 4 000 долларни 47,6 миллион сўмга сотиб олаётган пайтда ушланган. Ундан 4 300 АҚШ доллари ва 65,7 миллион сўм миқдоридаги пул маблағлари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Ушбу барча ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси бўйича жиноят ишлари қўзғатилган. Айни вақтда суриштирув ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.