Тошкентдаги йирик қурилиш моллари бозорида ёнғин юз берди

Тошкентдаги йирик қурилиш моллари бозорида ёнғин юз берди
Тошкентдаги йирик қурилиш моллари бозорида ёнғин юз берди

8 февраль куни Тошкент шаҳрининг Жомий кўчасида жойлашган қурилиш моллари бозорида ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда Kun.uz хабар берди.

Хабарга кўра, бозордаги дўконлардан бирида чиққан ёнғин бошқа савдо дўконларига ҳам тарқаган. Тахминан 5 ёки 6та дўкон ёниб кетгани айтилмоқда.

Ҳодиса юз берган жойга ўт ўчириш хизмати етиб келган. Ёнғин бутунлай бартараф этилгани айтилган.

Ҳозирча ёнғин келиб чиқишига айнан нима сабаб бўлгани ва ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.