Андижонда оғир автоҳалокатда қурбонлар бўлмади

Андижонда оғир автоҳалокатда қурбонлар бўлмади

Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати А-373 “Тошкент–Ўш” автомагистралида юз берган жиддий йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда upl.uz хабар беради.

2 январ куни соат 13:00 лар атрофида (Тошкент вақти билан) Шаҳрихон тумани “Шурқишлоқ” МФЙ ҳудудидан ўтувчи йўлнинг 321-километрида 1988 йилда туғилган “Лабо” ҳайдовчиси белгиланган жойда қайрилиш амалга оширган. Шу пайтда ортдан келаётган бошқа “Лабо” ҳайдовчиси хавфсиз масофани сақламагани оқибатида қайрилаётган автомобилга урилган.

Тўқнашув зарбидан қайрилаётган “Лабо” қарама-қарши йўлакка чиқиб кетиб, “Ласетти” билан пешма-пеш тўқнашган. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ, бироқ транспорт воситалари жиддий техник шикастланган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Dilfuza Razzoqova
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.