Масжиддан ўғирланган айфон

Масжиддан ўғирланган айфон
Жорий йилнинг 26 апрель куни соат тахминан 19:30 ларда Тошкент шаҳридаги Гулбозор маҳалласидаги жойлашган жомъе масжидида ўғирлик содир этилди деб ёзади Qalampir.uz нашри.

Маълумотларга кўра, муқаддам судланган бухоролик М.Н. (1995 йилда туғилган) ушбу маҳалладаги Ҳожа Аҳрори Валий жомъе масжиди ичида қаровсиз қолдирилган мобиль телефонни олиб, воқеа жойидан яширинган.

Мазкур телефон Iphone 6S русумли бўлиб, нархи 4 миллион сўмни ташкил этади ва аппарат тошкентлик М.А.га тегишли эди. Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари ўғрини далилий ашё билан қўлга олишди.

Ушбу ҳолат бўйича ЎР Жиноят кодексининг 169-1-моддаси билан жиноий иш қўзғатилди. Ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.