Хитойда юқори қаватлардан тушиб кетган тошбақа автомобилни яроқсиз ҳолга келтирди

Хитойда юқори қаватлардан тушиб кетган тошбақа автомобилни яроқсиз ҳолга келтирди
Хитойнинг Ганьчжоу шаҳрида 26-қаватдан тушиб кетган тошбақа Toyota Camry автомобилининг пачоғини чиқариб, уни яроқсиз ҳолга келтирди. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар бермоқда.

Машина эгаси автоуловининг томи пачоқлангани ва орқа ойнаси синганини кўргач, бу ҳақда полицияга хабар берган. Полициячилар машина ёнида ўлик ҳолдаги Узоқ Шарқ тошбақасини аниқлашган.
Хитойда юқори қаватлардан тушиб кетган тошбақа автомобилни яроқсиз ҳолга келтирди
Аниқланишича, тошбақа машина қўйилган жой ёнидаги уйда яшовчи аёлга тегишли бўлган. Аёлнинг айтишича, у тошбақани ошхонада қолдириб кетган.

Аёл бу ҳодисада унинг айби йўқлигини айтиб, машинанинг таъмирланишига кетадиган сарф-харажатларни қоплашдан бош тортган.
Хитойда юқори қаватлардан тушиб кетган тошбақа автомобилни яроқсиз ҳолга келтирди
\"Тошбақани мен улоқтирмаганман-ку. У ўзи тушиб кетган\", деб айтган аёл.

Полицияда икки томонга бу масалани юридик йўл билан ҳал қилиш таклиф қилинган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.