Ички ишлар вазирлигига янги раҳбар тайинланди

Ички ишлар вазирлигига янги раҳбар тайинланди
Аввалроқ, Ички ишлар вазири лавозимида фаолият олиб бораётган Абдусалом Азизов ўз лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берган эдик. У Мудофаа вазири лавозимига тайинланган эди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 4 сентябрдаги фармонига мувофиқ Пўлат Раззақович Бобожонов Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайтида хабар берилади.

Эслатиб ўтамиз, Пўлат Бобожонов 2012 йилдан Хоразм вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.