Видео: Шавкат Мирзиёев турмуш ўртоғи билан Топкапи саройига борди

Видео: Шавкат Мирзиёев турмуш ўртоғи билан Топкапи саройига борди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Истанбул шаҳрига ташрифи чоғида Топкапи саройини бориб кўрди, деб ёзади Qalampir.uz нашри.

Шавкат Мирзиёев саройга турмуш ўртоғи Зироатхон Ҳошимова билан бирга ташриф буюрган ҳамда сарой тарихи, музейдаги қадимий экспонатлар билан танишди.

Маълумот учун, XV асрда қурилган мазкур тарихий мажмуа кўп асрлар давомида Усмонлилар сулоласининг саройи бўлиб хизмат қилган. Сарой 1923 йил музейга айлантирилган. Мажмуада 65 мингдан зиёд экспонат сақланади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.