Самарқанд милицияси меҳмонхонанинг 12-қаватидан ўзини ташламоқчи бўлган қиз ҳаётини сақлаб қолди

Самарқанд милицияси меҳмонхонанинг 12-қаватидан ўзини ташламоқчи бўлган қиз ҳаётини сақлаб қолди
Самарқанд милицияси меҳмонхонанинг 12-қаватидан ўзини ташламоқчи бўлган қиз ҳаётини сақлаб қолди

“Яқинда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган воқеа барчани огоҳ ва ҳушёрликка, ҳамиша ҳар нарсага эътибор билан қарашга чорласа, ажаб эмас”, – деб ёзади Ўзбекистон ИИВнинг “Постда” газетасига асосланиб kun.uz.

“Батальон ходимлари, сержант Ш. Эсонқулов ҳамда сафдор А. Шербеков шаҳарнинг гавжум жойларидан бирида хизмат вазифасини бажаришаётганди. Шунда меҳмонхонанинг 12-қаватидаги балконда турган қизнинг хатти-ҳаракати улар эътиборини тортади”, – дейилади газета хабарида.

“Зудлик билан меҳмонхонага кириб, қулфланган эшикни очиб, ичкарига киришганда қиз ўзини пастга ташлашга чоғланган эди. Аммо ходимларнинг тезкор ҳаракати туфайли қизнинг ҳаёти сақлаб қолинди”, – дея қўшимча қилинади газета хабарида.

Қизнинг кимлигига, у айнан қайси меҳмонхонанинг 12-қаватидаги балконда бўлганига, шунингдек, воқеа айнан қачон бўлганига, қиз нима сабабдан бундай ҳаракатни амалга оширганига аниқлик киритилмаган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.