Сурхондарёда 119 ёшли момога биометрик паспорт берилди

Сурхондарёда 119 ёшли момога биометрик паспорт берилди
Қумқўрғон тумани ”Жозиба” маҳалласида яшовчи 119 ёшли Ихвол Гапаровага янги биометрик паспорт берилди.

1900 йилда Бойсун туманида туғилган момо ҳамон тетик, дилкаш суҳбатдош. Ҳаётнинг пасту баланд, яхши-ёмон кунларини бошдан кечирган Ихвол мома таъбир жоиз бўлса, “тирик тарих”. Эри Бадалов Ғаффор билан 4 ўғил, 3 қизни тарбиялаб, эл хизматига қўшишди.

Ҳозирда 59 набира, 163 чевара, 27 эвара қуршовида пиру бадавлат Ихвол момо умрига яна бир ёш қўшилиб, кўклам, Наврўзга етишгани учун шукрона айтади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.