Коронавирус инфекцияси аниқланган беморларнинг аҳволи тўғрисида маълумот берилди

Коронавирус инфекцияси аниқланган беморларнинг аҳволи тўғрисида маълумот берилди
Фото: kp.kz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов билан брифинг ўтказилди. Унда коронавирусга чалинган беморларнинг аҳволи тўғрисида маълумот берилди.

Баҳром Алматовнинг сўзларига кўра, коронавирусга чалинган илк беморлар соғаймоқда.
«Бугун коронавирус касалига чалингани аниқланган беморларнинг аҳволи ўрта оғир, барқарор. Ушбу касалликка чалинган илк беморлар соғайиб бормоқдалар, улар ўзларини яхши ҳис этишмоқда.

Даволаш муассасаларимизда ташкил қилинган дори-дармонлар захираси, тиббий асбоб-анжомлар, ўз вақтида ташхис қўйиш ва самарали даволаш учун барча шароит мавжуд
», - Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.