Коронавирус билан касалланганларнинг юқтирувчанлиги қайси паллада авжига чиқиши аниқланди

Коронавирус билан касалланганларнинг юқтирувчанлиги қайси паллада авжига чиқиши аниқланди
Фото: «Keystone Press Agency»
Хитойлик олимлар коронавирус билан касалланганларнинг юқтирувчанлиги қайси паллада кучайишини аниқлашди, деб ёзмоқда «Argumenti.ru».
Мутахассислар Гуанчжоудаги Саккизинчи халқ шифохонасидаги беморларнинг бурун ва томоқ йўлларидан олинган таҳлилларга асосланишди.

Бу таҳлилларга кўра, коронавирус инфекциясини юқтириш хавфи касаллик аломатлари (симптомлари) бошланишига бир ёки икки кун қолганида авжига чиқади.

Хитойликларнинг хулосаси немис олимларининг тадқиқотлари натижасига мос келади. Германияда ўтказилган тажрибаларда вирус инфекцияси касалланган кишида ҳали аломатлар юзага чиқмасидан олдин, хасталикнинг дастлабки ҳафтасида ишлаб чиқилиши аниқланган эди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.