Бошимизга келган имтиҳон ...

БОШИМИЗГА КЕЛГАН ИМТИҲОН...
Ахлатга ташланган гўдаклар учун,
Тирик етим қолган мурғаклар учун.
Акани укага хиёнатими...
Опани сингилга ҳақоратими?..
Бошимизга келган имтиҳонми бу,
Ёки одамзодга интиқомми бу?..
Оналар кўзда ёш, оталар маъюс,
Сўрагани дунёмас фақат ширин сўз.
Хиёнатда турар бу кўзга, бу кўз,
Разолатга ботган кўнгиллар учун
Бошимизга келган имтиҳонми бу...
Ёки келган бизга интиқомми бу.
Одамни сотади одам бозорда,
Ажалсиз ўлганлар ётар ҳар зорда.
Ишқ тўла кўнгиллар ишқсиз озорда
Бошимизга келган имтиҳонми бу...
Ёки бизга келган интиқомми бу...
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Ахлатга ташланган гўдаклар учун,
Тирик етим қолган мурғаклар учун.
Акани укага хиёнатими...
Опани сингилга ҳақоратими?..
Бошимизга келган имтиҳонми бу,
Ёки одамзодга интиқомми бу?..
Оналар кўзда ёш, оталар маъюс,
Сўрагани дунёмас фақат ширин сўз.
Хиёнатда турар бу кўзга, бу кўз,
Разолатга ботган кўнгиллар учун
Бошимизга келган имтиҳонми бу...
Ёки келган бизга интиқомми бу.
Одамни сотади одам бозорда,
Ажалсиз ўлганлар ётар ҳар зорда.
Ишқ тўла кўнгиллар ишқсиз озорда
Бошимизга келган имтиҳонми бу...
Ёки бизга келган интиқомми бу...
Муаллиф: Наргиза Камалова
\"Олтин қалам\" Миллий
мукофоти соҳибаси
\"Олтин қалам\" Миллий
мукофоти соҳибаси
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













