Оҳангаронда йирик ёнғин: воқеага ЙТҲ сабаб бўлгани айтилмоқда

Оҳангаронда йирик ёнғин: воқеага ЙТҲ сабаб бўлгани айтилмоқда
Фото:ФВВ матбуот хизмати
28 июнь куни Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Оҳангарон шаҳридаги кўп қаватли уйнинг 1-қаватидаги дўконда ёнғин келиб чиққани тўғрисида хабар келиб тушган.

Натижада 190 м.кв. майдони, яъни, дўконнинг шифти ва ички жиҳозлари, озиқ-овқат маҳсулотларига зарар етган.
Қутқарувчиларнинг ҳаракатлари натижасида 90 м.кв. сақлаб қолинди.

Бирламчи маълумотларга кўра, ҳодисанинг келиб чиқишига «Дамас» ҳамда «Зил»-130 автомобилларининг тўқнашуви сабаб бўлган деб тахмин қилинмоқда. Келиб чиққан ёнғинда ҳалок бўлган ва жабрланган фуқаролар бўйича маълумот келиб тушмаган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.