Коронавирусга чалинган ўзбекистонлик машҳурлар касалликни қандай енгганини сўзлаб берди

Коронавирусга чалинган ўзбекистонлик машҳурлар касалликни қандай енгганини сўзлаб берди
«Севимли» телеканалининг «Замон» информацион дастурида коронавирусни юқтириб, соғайиб кетган ўзбекистонлик машҳурлар ҳақида лавҳа эфирга узатилди.
Коронавирусга чалинган ўзбекистонлик машҳурлар касалликни қандай енгганини сўзлаб берди
Фото: YouTube
Коронавирус билан касалланганлардан бири Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Учқун Тиллаев инсонлар вирус менга юқмайди, четлаб ўтади, деган қараш билан яшайди, афсуски, бу касаллик ҳеч кимни аяб ўтирмайди, деган фикрни айтиб ўтди.

Шунингдек, актёр тузалган бўлишига қарамай, унда тез-тез чарчаш, ҳансираш, ҳолсизлик каби асоратлар сақланиб қолган. Айниқса, касаллик унинг овозига таъсир қилгани ва имкон қадар аввалги ҳолга аста-секинлик билан қайтаётганини маълум қилди.

Ўзбекистон халқ артисти Муножот Йўлчиева ҳам вирусга чалинган машҳурлардан бири. Хонанда касаллик аломатларини Чорсу бозорига бориб қайтгандан сўнг сеза бошлаган. Унда дастлаб томоқ қичишиши, қисқа йўталиш кузатилган. Шифокорлар текширувига кўра, унда ўпка яллиғланиши 10 фоизни ташкил қилган.
Коронавирусга чалинган ўзбекистонлик машҳурлар касалликни қандай енгганини сўзлаб берди
Фото: «Madaniyat.uz»
Касаллик хонанданинг овозида ўзгаришларга олиб келмади. Аммо йўтал ва оёқ музлаш белгилари кузатилган.
Хонанда Канизанинг Instagram саҳифасида ҳам ўзининг коронавирусга чалингани ҳақида видеомурожаат жойланган эди. Канизани ушбу касалликнинг 37-38 даража тана ҳарорати, ҳид сезмаслик, бош оғриғи, ҳолсизлик каби аломатлар қийнаган.
Коронавирусга чалинган ўзбекистонлик машҳурлар касалликни қандай енгганини сўзлаб берди
Фото: Instagram / @kaniza_shahrizoda
Коронавирусни бошдан кечирган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳуррият Исроилованинг аввал нафас олиши қийинлаша бошлаган, 10 кун шу ҳолатда юрган хонанда охири ётиб даволанишга қарор қилган.
Коронавирусга чалинган ўзбекистонлик машҳурлар касалликни қандай енгганини сўзлаб берди
Фото: «Muzaffar.uz»

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Дилдора Рустамова ҳам коронавирусдан тузалганлардан.
«Касалликнинг дастлабки беш кунини оддий шамоллаш деб ўйладим, ваҳоланки коронавирус билан хасталанган эканман. Нотўғри таҳлил натижаларига ишониб бир ҳафта вақт йўқотдим, натижада касаллик ўпкага ўтиб кетди. Сўнгра икки томонлама пневмония ташхиси қўйилди. Шифохонада 15 кун давомида даволандим. Умуман олганда, 25 кун ушбу касалликдан, унинг асоратларидан азият чекдим», – дейди сухандон.
Коронавирусга чалинган ўзбекистонлик машҳурлар касалликни қандай енгганини сўзлаб берди
Фото: Instagram / @dildorarustamovaofficial

«Замон» информацион бошловчиси, тележурналист Жаҳонгир Олимов эса ўзида касалликнинг бироз енгил ўтганини айтиб ўтди. Шунингдек, унда тана ҳарорати 2-3 кун давомида кўтарилган, пневмония асоратлари сезилмаган, нафас сиқилиши ҳам кузатилмаган.

«Ушбу касалликни осон енгиш учун биринчи навбатда унинг аломатлари бошланган пайтдаёқ даволашни бошлаш керак», — деб таъкидлайди коронавирусдан соғайган Жаҳонгир.
Коронавирусга чалинган ўзбекистонлик машҳурлар касалликни қандай енгганини сўзлаб берди
Фото: Instagram / @jahongir_olimov
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.