Жиззахда қийин вазиятда қолганларга ёрдам берилди

Жиззахда қийин вазиятда қолганларга ёрдам берилди
Фото: ФВВ
Ноқулай об-ҳаво, қор, йўллардаги музлама ҳайдовчиларга ноқулайлик туғдирмоқда, дейилади ФВВ хабарида.

ФВВ Жиззах вилояти бошқармаси қутқаручилари томонидан Дўстлик, Бахмал туманлари ва Жиззах шаҳрида қорга тиқилиб қолган автомобиллар чиқариб олиниб, 14 нафар ҳайдовчи ва йўловчиларга тиббий ва психологик ёрдам кўрсатилган.
Жиззахда қийин вазиятда қолганларга ёрдам берилди
«Йўллар музлаш оқибатида сирпанчиқлар юзага келиши, туман тушиши ва кўриниш даражасининг ёмонлашуви эҳтимоли сақланиб қолмоқда. Шу муносабат билан ҳайдовчи ва йўловчилардан эҳтиёт чораларини кўришларини сўраймиз», дейилади хабарда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.