Абдулла Қурбонов онасининг 75 ёшга тўлиши муносабати билан ҳовлисида байрам ташкиллаштирди

Абдулла Қурбонов онасининг 75 ёшга тўлиши муносабати билан ҳовлисида байрам ташкиллаштирди
Хонанда Абдулла Қурбоновнинг онаси Муаззам ая 19 апрель куни 75 ёшни қарши олди. Ушбу муносабат билан хонанданинг ҳовлисида катта байрам ташкиллаштирилди. Ҳовли гуллар, шамлар ва чироқлар билан безатилди, қизил йўлак ёзилди.

Қурбоновлар сулоласи вакиллари бир жойга жам бўлган ҳолда Муаззам аяни туғилган куни билан табриклади. Хонандалар Илҳом Фармонов, Умар Шамсиев, Мустафо оналарни мадҳ этувчи қўшиқларини ижро этди.
\"\"
Абдулла Қурбоновнинг ўзи ҳам «Онажоним» қўшиғини куйлади. Ҳожи ота ва ҳожи она фарзандлари томонидан тайёрланган совғадан хурсанд бўлиб, йиғилганларни дуо қилди.

\"\"
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.