Наманганда аёл 4 ёшли фарзандини ўзига боғлаб тунда дарёга ташлади

Наманганда аёл 4 ёшли фарзандини ўзига боғлаб тунда дарёга ташлади
Жорий йилнинг 22 апрель куни тунги соат 01.20 ларда Наманган вилояти Учқўрғон туманидан оқиб ўтувчи “Норин” дарёси устида жойлашган кўприк қирғоғига тушган нотаниш аёл фарзанди билан биргаликда сувга ташлаган вақтида, ушбу ҳудудда хизмат олиб бораётган Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармаси ходими ҳамда воқеа жойидан ўтиб кетаётган йўловчи фуқаро А.А. томонидан қутқарилиб, туман тиббиёт бирлашмасига олиб борилган.

Олиб борилган дастлабки суриштирувлар давомида ушбу аёл Наманган вилояти Учқўрғон туманида яшовчи, 1983 йилда туғилган фуқаро Х.М. бўлиб 2017 йилда туғилган фарзандини ўзига боғлаган ҳолда сувга ташлагани маълум бўлган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Учқўрғон туман ИИБ томонидан суриштирув ишлари давом этмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.