«Ўзгидромет» об-ҳаво бўйича огоҳлантириш эълон қилди

«Ўзгидромет» об-ҳаво бўйича огоҳлантириш эълон қилди
«Ўзгидромет» об-ҳаво бўйича яна бир огоҳлантириш эълон қилди. Унга кўра, 2021 йил 17 ноябр куни A-373 «Тошкент – Ўш» автойўлининг «Қамчиқ» довони ҳудудида қор кўринишида ёғингарчилик, вақти вақти билан кучли ёғингарчилик, туман, кўринувчанлик 50 м гача пасайиши, шамол тезлиги 17–22 м/с, кучайиши 25-27 м/с гача кутилмоқда, автойўлда музлама ва қор уюмлари юзага келиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бугун шимолий ҳудудларда, эртадан бутун Ўзбекистонга совуқ ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.