Ўзбекистонда об-ҳаво кескин пасайиб, қор ёғиши кутилади

Ўзбекистонда об-ҳаво кескин пасайиб, қор ёғиши кутилади
12 декабрь аввалига, шимол, 13-14 декабрь республиканинг бошқа ҳудудларида яхшигина ёғингарчилик(асосан, қор)лар кутилади.
Тоғларда қор бўронлар ва кўп миқдорда қор ёғиши мумкин. Бу ҳақда UzbMeteo канали хабар бермоқда.

12-13 декабрь кунлари катта масштабли нам ҳаво оқимлари, республика ҳудудларига бемалол кириб келиши учун вазият юзага келган. Оқимлар ғарб ва шимоли-ғарбдан кириб келаётгани боис, совуқ ва нам ҳаво оқимидир. 13-14 декабрь кунлари республика аҳолисининг катта қисми қиш манзарасига гувоҳ бўлиши мумкин. 14 декабрдан совуқ антициклон таъсири ҳудудларда сезилади. Шимол ҳудудларда ҳаво ҳарорати минимуми кечалари -15 даража совуқгача пасаяди.

Яқин кунларда Россиянинг шимоли, шимоли-ғарби ва шимоли-шарқида арктик совуқ ҳаво оқимлари ривожланиши прогнози берилмоқда. Ўзбекистонда бу декабрь ойи иккинчи ўн кунлиги иккинчи пентада(15-20 декабрь)сида ҳам республикада бироз паст ҳарорат кузатилишига олиб келиши мумкин.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.