«Uzbekistan Airways» Урганч, Нукус ва Бухорога қўшимча қатновларни жорий қилади

«Uzbekistan Airways» Урганч, Нукус ва Бухорога қўшимча қатновларни жорий қилади
«Uzbekistan Airways» янги йил байрам кунлари арафасида – 2021 йилнинг 29 декабридан 31 декабрига қадар Тошкентдан Нукус, Урганч ва Бухоро шаҳарларига қўшимча қатновларни йўлга қўяди.

Авиакомпания хабарига кўра, авиачипталар қуйидаги ҳаракат жадвали бўйича амалга оширилади (маҳаллий вақт):

Тошкент-Бухоро-Тошкент йўналишида 29 декабрь чоршанба куни қўшимча қатнов амалга оширилади. Тошкентдан жўнаб кетиш - 17:00, Бухорога етиб келиш - 18:10. Бухородан жўнаб кетиш - 18:50, Тошкентга етиб келиш - 19:50.

Тошкент-Нукус-Тошкент йўналишида 29 декабрь ва 31 декабрь кунлари қўшимча рейслар амалга оширилади. Тошкентдан жўнаб кетиш - 13:10, Нукусга келиш - 14:50. Нукусдан жўнаб кетиш - 15:30, Тошкентга етиб келиш - 16:50.

Тошкент-Урганч-Тошкент йўналишида 29 декабрь ва 31 декабрь кунлари қўшимча рейслар амалга оширилади. 29 декабрь чоршанба: Тошкентдан жўнаб кетиш - 19:30, Урганчга етиб келиш - 21:00; Урганчдан жўнаб кетиш - 22:00, Тошкентга етиб келиш - 23:20. 31 декабрь жума: Тошкентдан жўнаб кетиш - 12:50, Урганчга етиб келиш - 14:20; Урганчдан жўнаб кетиш - 15:20, Тошкентга етиб келиш - 16:40.

Авиачипталарни авиакомпаниянинг расмий сайтидан, Uzbekistan Airways Sales филиалидан ёки авиакомпания агентларидан харид қилиш мумкин.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.