Жиззахда уч метрлик улкан илон топилди

Жиззахда уч метрлик улкан илон топилди
Бугун ижтимоий тармоқларда «Ғаллаорол тумани Жума бозори тарафда 3 метрлик илон чиқди» сарлавҳаси остида хабарлар тарқалди.

Тарқалган хабарлар юзасидан @ekologuz Жиззах вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати котиби Замира Абдуллаева билан боғланган.
Жиззахда уч метрлик улкан илон топилди
Матбуот хизмати котибининг маълумот беришича, бундай тур илонлар Ўзбекистон ҳудудида учрамайди. Видео ва суратлардаги питон илони Ғаллаорол тумани \"Олимлар\" МФЙ ҳудудидаги очиқ майдонга сел билан оқиб келган ва чўпонлар томонидан топилган. Тарқалган хабарлар юзасидан Ғаллаорол тумани Экология бўлими ва ИИБ биргаликда ушбу ҳолатни ўрганилмоқда.

Илон қаерда ва ким томонидан сувга ташланганлиги ҳақидаги тўлиқ маълумотлар олиниши билан яна қўшимча хабар берилиши кутилмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.