АҚШда 2023 йилги «Оскар» мукофоти ғолиблари эълон қилинди

АҚШда 2023 йилги «Оскар» мукофоти ғолиблари эълон қилинди
Фото: Shutterstock


АҚШда 95-Америка киносанъати академияси мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди. Лос-Анжелесдаги Dolby театрида 2023 йилги «Оскар» ҳайкалчалари ўз эгаларига топширилди.

Ғолиблар:

  • иккинчи пландаги энг яхши актриса: Жейми Ли Кёртис, («Ҳаммаси ҳар жойда ва бирдан»);
  • иккинчи пландаги энг яхши актёр: Ке Ҳюи Куан («Ҳаммаси ҳар жойда ва бирдан»);
  • Энг яхши анимацион фильм: «Пиноккио Гилермо дел Торо»;
  • Энг яхши операторлик иши: «Ғарбий фронтда ўзгаришсиз»;
  • Энг яхши саҳналаштирувчи рассом: «Ғарбий фронтда ўзгаришсиз»;
  • Энг яхши костюмлар: «Қора пантера: абадий Ваканда»;
  • Энг яхши грим ва турмаклар: «Кит»;
  • Энг яхши қисқа метражли ўйин фильми: «Ирландча хайрлашув»;
  • Энг яхши қисқа метражли анимацион фильм: «Болакай, Юмронқозиқ, Тулки ва От»;
  • Энг яхши қисқа метражли ҳужжатли фильм: «Филларни қарғовчилар»;
  • Энг яхши хорижий фильм: «Ғарбий фронтда ўзгаришсиз» (Германия);
  • Энг яхши ҳужжатли фильм: «Навалний»;
  • Энг яхши визуал эффектлар: «Аватар: сув йўли»
  • Энг яхши қўшиқ: Наату Наату «RRR: ёнимизда инқилоб куйламоқда» (Ҳиндистон)
  • Энг яхши мусиқа: «Ғарбий фронтда ўзгаришсиз»
  • Энг яхши режиссёр(лар): Дениел Кван ва Дениел Шайнерт («Ҳаммаси ҳар жойда ва бирдан»);
  • Энг яхши актриса: Мишел Йео («Ҳаммаси ҳар жойда ва бирдан»);
  • Энг яхши актёр: Брендан Фрейзер («Кит»)
  • Энг яхши фильм: «Ҳаммаси ҳар жойда ва бирдан».

Аввалроқ «Навалний» энг яхши ҳужжатли фильм сифатида «Оскар»ни қўлга киритгани хабар берилганди.

Лос-Анжелесдаги «Оскар»ни топшириш маросимида иштирок этган Юлия Навалная саҳнадан туриб, эрининг озод этилишига умид қилишини айтди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.