"Нега сиз ёмонмисиз?" — Ли Бен-хон ўғли “Кальмар ўйини”даги ролидан хафа бўлди

Жанубий кореялик машҳур актёр Ли Бен-хон “Кальмар ўйини” сериалида иштирок этганини ўғли мактабдошларидан эшитиб билди. Бу ҳақда актёр Жимми Феллоннинг ““The Tonight Show”” ток-шоусида сўзлаб берди, деб Pravilamag.ru ёзади.
Актёрнинг сўзларига кўра, бир куни икки ўғлидан бири мактабдан қаттиқ хафа бўлиб қайтган ва ундан шундай деб сўраган:
– \"Нега сиз шунчалик ёмонмисиз?\"
Бу савол отани ҳайратда қолдирди. Боланинг тушунтиришича, у сериалда отаси жуда кўп одамларни ўлдирганини кўрган. Ли Бен-хон илк бор бу вазиятдан ҳанг-у манг бўлиб қолган, сўнгра эса боласига бу фақатгина рол эканини, реал ҳаётда бундай бўлмаслигини тушунтиришга ҳаракат қилган.
– \"Мен актёрман, бу мен эмас, менинг қаҳрамоним!\", – деган у. Бироқ ўғли отасининг бу сўзларига ҳали ҳам ишонмаган.
Бу воқеа кўплаб юракларга таъсир қилди ва Ли Бен-хоннинг оталик руҳиятини ҳам кўрсатиб берди. У сериалдаги роли орқали машҳурликка эришган бўлса-да, шахсий ҳаётида ҳақиқий инсон ва меҳрибон ота эканини исботлашга ҳаракат қилмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Актёрнинг сўзларига кўра, бир куни икки ўғлидан бири мактабдан қаттиқ хафа бўлиб қайтган ва ундан шундай деб сўраган:
– \"Нега сиз шунчалик ёмонмисиз?\"
Бу савол отани ҳайратда қолдирди. Боланинг тушунтиришича, у сериалда отаси жуда кўп одамларни ўлдирганини кўрган. Ли Бен-хон илк бор бу вазиятдан ҳанг-у манг бўлиб қолган, сўнгра эса боласига бу фақатгина рол эканини, реал ҳаётда бундай бўлмаслигини тушунтиришга ҳаракат қилган.
– \"Мен актёрман, бу мен эмас, менинг қаҳрамоним!\", – деган у. Бироқ ўғли отасининг бу сўзларига ҳали ҳам ишонмаган.
Бу воқеа кўплаб юракларга таъсир қилди ва Ли Бен-хоннинг оталик руҳиятини ҳам кўрсатиб берди. У сериалдаги роли орқали машҳурликка эришган бўлса-да, шахсий ҳаётида ҳақиқий инсон ва меҳрибон ота эканини исботлашга ҳаракат қилмоқда.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













