«Кавказ асираси» юлдузи касалхонага ётқизилди

«Кавказ асираси» юлдузи касалхонага ётқизилди

Машҳур совет актрисаси Наталия Варли Москвадаги касалхонага ётқизилди, деб 112 Telegram-канали хабар берди.

Маълумотларга кўра, актрисанинг қўлидаги кучли оғриқ сабабли шифокорларга мурожаат қилган. “Кавказ асираси” фильмининг юлдузига қўлдаги оғриқни бартараф этиш учун эндоскопик дилатация амалиёти ўтказилган.

Мутахассислар таъкидлашича, бундай оғриқлар кўп ҳолларда шикастланиш ёки компьютерда узоқ вақт ишлаш натижасида юзага келади. Ҳозирда актрисанинг аҳволи барқарор экани қайд этилмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.