Мэрилин Монрога тегишли Mercedes кимошди савдосига қўйилди

Мэрилин Монрога тегишли Mercedes кимошди савдосига қўйилди

Буюк Британияда 1950 йилда ишлаб чиқарилган Mercedes-Benz 170 S русумли автомобил кимошди савдосига қўйилди. Iconic Auctioneers аукцион уйи маълумотларига кўра, ушбу автомобилдан актриса Мэрилин Монро фойдаланган.

Автомобил максимал тезлиги 122 км/соатгача етиши мумкин ва у ҳозиргача сақланиб қолган урушдан кейинги кам сонли Mercedes’лардан бири ҳисобланади.

Автомобилнинг бошланғич нархи 120 000–160 000 фунт стерлинг (тахминан 161 000 – 215 000 АҚШ доллари) атрофида баҳоланмоқда. Бу нарх Mercedes 170 S модели учун бозордаги ўртача қийматдан анча юқори, бироқ автомобилнинг Монрога тегишли экани унинг қийматини сезиларли даражада оширган.

Мэрилин Монрога тегишли Mercedes кимошди савдосига қўйилди

Маълумотларга кўра, ушбу автомобил Греция ҳудудида топилган ва узоқ вақт унинг актрисага тегишли экани тасдиқланмаган. Кейинчалик эса Монро ундан фойдаланганини кўрсатувчи далиллар — жумладан, актрисанинг исм-фамилияси бош ҳарфлари туширилган сумка ва суғурта ҳужжати аниқланган.

Шунингдек, 1956 йилда Мэрилин Монро Греция бўйлаб айнан шу моделдаги автомобилда саёҳат қилгани ҳақида маълумотлар бор. Кейинчалик седан қайта таъмирланган. Ҳозирги кунда автомобил оригинал двигатели билан яхши ҳолатда сақланиб қолган бўлиб, унинг босиб ўтган масофаси тахминан 70 минг километрни ташкил этади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Aziza Shukhratova
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.