Бугун Эмре Кивилжим ва Юлдуз Ражабова оила қурмоқда

Бугун Эмре Кивилжим ва Юлдуз Ражабова оила қурмоқда

Бугун шоу-бизнес оламидаги энг кўп муҳокама қилинаётган жуфтликлардан бири — Эмре Кивилжим ва Юлдуз Ражабованинг тўйи бўлиб ўтиши ҳақида хабарлар тарқалди.


Ижтимоий тармоқларда жуфтликнинг никоҳ оқшоми билан боғлиқ хабарлар тез суръатларда оммалашиб, мухлислар томонидан қизғин муҳокама қилинмоқда. Кўпчилик уларни шоу-бизнеснинг энг чиройли жуфтликларидан бири сифатида эътироф этмоқда.



Маълумотларга кўра, тўй маросими юқори кайфият ва тантанали муҳитда ўтиши кутилмоқда. Мухлислар эса жуфтликнинг бахтли онларини интиқлик билан кузатмоқда.


Эмре Кивилжим ва Юлдуз Ражабова муносабатлари аввалдан ҳам интернет фойдаланувчилари диққат марказида бўлиб келган. Энди эса уларнинг никоҳ тўйи ҳақидаги хабарлар янада катта қизиқиш уйғотди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Kamola Shuhratova
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.