Шварценеггер туғилган кунида Сильвестр Сталлоне билан гавайча рақсга тушди

Шварценеггер туғилган кунида Сильвестр Сталлоне билан гавайча рақсга тушди
Арнольд Шварценеггер туғилган кунига бағишлаб ўтказилган кечада Сильвестр Сталлоне билан гавайча рақсга тушди, деб хабар берди Darakchi.uz нашри.

Гавайча хули рақси ижроси акс этган видеороликни Арнольд Шварценеггер Instagram ижтимоий тармоғидаги саҳифасига жойлаштирди. Собиқ Калифорния губернатори ва машҳур актёр Арнольд Шварценеггер яқинда 70 ёшга тўлганини нишонлади. У видеороликнинг тагида туғилган куни билан қутлаганларга миннатдорчилик билдириб, изоҳ ёзди.

Ўз навбатида Сильвестор Сталлоне ҳам Арнольд Шварценеггерни туғилган куни билан табриклаб, уни “фантастик душман” ва “яхши дўст”, деб атади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.