Жавоҳир Зокировдан янги фильм — “Бўрон”!

Жавоҳир Зокировдан янги фильм — “Бўрон”!
Тадбир ва концертларнинг профессионал ташкилотчиси — “PROART” компанияси эндиликда фильм суратга олишни бошлади.

Сатирик комедия жанридаги фильм “БЎРОН” деб номланиб, у актёр Жавоҳир Зокиров билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Фильмда гоҳ файласуф, қассоб, кинорежиссёр, нўноқ актёр, баъзида хонанда бўлиб, ҳаётдан маъно аxтарадиган қаҳрамон ҳаёти акс эттирилган.

Картина режиссёри ва директори Жавоҳир Зокиров.
Жавоҳир Зокировдан янги фильм — “Бўрон”!
Продюсер ҳамда кастинг раҳбари Жавлон Камалов.
Жавоҳир Зокировдан янги фильм — “Бўрон”!
18-35 ёшдаги йигит қизлар, сиз ҳам ушбу фильмда ўзингизни синаб кўрмоқчи бўлсангиз, омадингизни қўлдан бой берманг. Бунинг учун фильтрсиз портрет ва буйи баробар суратингизни +998951773335 телеграм рақамига жўнатишингиз мумкин.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.