Собиқ «Сетора»чи Феруза Instagram’да гуруҳнинг афсонавий хит қўшиғини куйлаб берди (видео)

Собиқ «Сетора»чи Феруза Instagram’да гуруҳнинг афсонавий хит қўшиғини куйлаб берди (видео)
«Сетора» гуруҳининг хонандаси Феруза Латипова Instagram’даги саҳифаси орқали мухлислари учун «Оҳим» қўшиғини куйлаб берди.
Собиқ «Сетора»чи Феруза Instagram’да гуруҳнинг афсонавий хит қўшиғини куйлаб берди (видео)
Фото: Instagram / @leyli_setora
«Ассалому алайкум, азиз юртдошлар, бизнинг мухлисларимиз! Бугун мен сизлар учун ‘Сетора’ гуруҳининг рэпертуаридан ‘Оҳим’ қўшиғини жонли ижро қилмоқчиман», — дея мухлисларига мурожаат қилди хонанда.

Ферузанинг ижроси мухлисларга манзур бўлди. Хонанданинг фолловерлари мактаб ва ёшлик даврларини ёдга солгани учун унга миннатдорчилик билдирган. Гуруҳдан янги ижод намуналарини кутаётганликларини ёзиб қолдирган.

Маълумот учун, хонанда Феруза Латипова айни пайтда АҚШда яшайди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.