Приянка Чопра Bvlgari’нинг Дубайдаги тақдимоти учун қандай образ танлади?

Приянка Чопра Bvlgari’нинг Дубайдаги тақдимоти учун қандай образ танлади?
Италиянинг машҳур Bvlgari бренди 2021 йилнинг ёзида Приянка Чопрани янги махсус вакили деб эълон қилганди.
Приянка Чопра Bvlgari’нинг Дубайдаги тақдимоти учун қандай образ танлади?
Фото: Elle
Актриса аллақачон вакил сифатида фаолиятини бошлаб юборган ва бир қанча тадбирларда бренд номидан иштирок этган. Шу жумладан, у Bvlgari’нинг шайх хоним Фатима бинт Хазза бен Заид Ал Наҳайян билан ҳамкорликдаги Jannah заргарлик буюмлари коллекциясининг тақдимотида ҳам қатнашган.
Приянка Чопра Bvlgari’нинг Дубайдаги тақдимоти учун қандай образ танлади?
Фото: Elle
Приянка унда иштирок этиш учун Ҳиндистондаги Дивали байрамидан сўнг Дубайга учиб кетган. Актрисанинг маросим учун танлаган образи ўзига хослиги билан эътибор жалб қилган.
Приянка Чопра Bvlgari’нинг Дубайдаги тақдимоти учун қандай образ танлади?
Фото: Elle
Ҳамкорлик асосида ясалган тақинчоқни танлаган Чопра хоним образ борасида машҳур стилист Лоу Роучга мурожаат қилган. У Приянка учун архитектура намунасига ўхшайдиган Бенчелла бренди либосини афзал билган. Бичими ноаниқ бўлган сабзиранг либос капюшонли кимонони эсга солади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.