УЕФА президенти «Олтин тўп»ни ким олишини тахмин қилди

УЕФА президенти «Олтин тўп»ни ким олишини тахмин қилди
УЕФА президенти Александер Чеферин жорий мавсум «Олтин тўп»нинг эгаси Карим Бензема бўлишини тахмин қилди.

«Менимча, Бензема ‘Олтин тўп’ни қўлга киритади», — деди Чеферин «Реал» президенти Флорентина Пересга Чемпионлар Лигаси финали олдидан.
УЕФА президенти «Олтин тўп»ни ким олишини тахмин қилди
Аввалроқ Карим Бензема «Олтин тўп» учун эҳтимолий даъвогарлар рўйхатида пешқадам бўлиб тургани хабар қилинганди.

Карим 2021/22 йилги мавсум «Реал» сафида 45 та ўйинда иштирок этиб, 44 та гол ва 15 та голли узатмага муаллифлик қилди. Француз Чемпионлар Лигасида 11 ўйинда 15 та голни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.