U-19 Евро-2022 ғолиби маълум бўлди

U-19 Евро-2022 ғолиби маълум бўлди
Мусобақанинг ҳал қилувчи баҳсида Англия U-19 термаси Исроилга қарши тўқнаш келди.

Финалнинг асосий вақти 1:1 ҳисобида якунланди, қўшимча таймларда эса инглизлар иккита гол уриб, 3:1 натижасида рақибдан устун келишди.

Англия 12-маротаба мазкур ёш тоифасида қитъа биринчилигида ғолиб бўлиб, Испанияни (11 та) ортда қолдирган ҳолда рекорд ўрнатди.

Қайд этиш жоиз, Англия Исроил билан гуруҳ босқичида ҳам учрашган ва ўша баҳсда ҳам минимал (1:0) ғалабага эришганди.

Исроил U-19 – Англия U-19 1:3 (1:0, 0:1, 0:0)
Голлар
: 1:0 – 40 Глух, 1:1 – 52 Дойл, 1:2 – 108 Чуквуэмека, 1:3 – 116 Рэмзи.
U-19 Евро-2022 ғолиби маълум бўлди
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.