Гол уриш мана бунақа бўлади!

Гол уриш мана бунақа бўлади!
АҚШнинг Грин-Бей шаҳридаги “Лэмбо Филд” стадионида Европанинг энг қудратли жамоалари – Англия чемпиони “Манчестер Сити” ва Германия чемпиони “Бавария” ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Учрашув премьер-лига ғолибининг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди.

“Манчестер Сити”га ғалаба келтирган ягона голни 12-дақиқада жамоанинг янги ҳужумчиси Эрлинг Холанд киритди. Бу унинг “шаҳарликлар” сафидаги илк учрашувдаги дебют голи бўлди. Унга Жек Грилиш ассистентлик қилди.

Холанднинг голидан кейин об-ҳаво ноқулайлиги туфайли ўйин бир муддат тўхтатиб қўйилди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.