Расман! Қатар клуби Ислом Тўхтахўжаев трансферини эълон қилди

Расман! Қатар клуби Ислом Тўхтахўжаев трансферини эълон қилди
Суперлига 1-даврасини Навоийнинг \"Қизилқум\" клубида ўтказган тажрибали ҳимоячи Ислом Тўхтахўжаев легионерга айланди. У Қатарнинг \"Ал-Гарафа\" клуби сафига кўчиб ўтди.

Футболчи қатарликлар билан 1 йиллик шартномага имзо чеккан. Бу ҳақда \"Ал-Гарафа\" ўзининг Инстаграм тармоғидаги саҳифаси орқали маълум қилган.

Маълумот ўрнида, Тўхтахўжаев \"Қизилқум\" сафида бу мавсум 13 ўйинда иштирок этди ва 3 та сариқ карточка ишлаб олди. Шунингдек, у Ўзбекистон кубогининг 3 та баҳсида майдонга тушган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.